Ажойиб "покер" соҳиби - Крис Николл

Англиянинг "Астон Вилла" жамоасининг собиқ футболчиси Крис Николл "Лестер"га қарши беллашувни ҳеч қачон унутмайди.


1976 йилда Англия чемпионати доирасидаги "Астон Вилла" - "Лестер" учрашувида Крис Николл ғалати кўрсаткич қайд этган.
Ўша ўйин 2:2 ҳисоби билан якунланган.
Қизиғи шундаки, учрашувдаги ҳар тўрттала гол муаллифи ҳам "Астон Вилла" футболчиси Крис Николл бўлган. Крис Николл мазкур ўйинда ўзига хос "покер" соҳибига айланган.


Манба: championat.asia