UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Аҳмаджон Исроилов: "Муборак рамазон ойида келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Аҳмаджон Исроилов: "Муборак рамазон ойида келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Ғиждувон” (3:1) учрашувидан сўнг “Ёзёвон” клуби вакили Аҳмаджон Исроилов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида нималар дея оласиз?
- Бугунги ўйинда футболчиларимизда иштиёқ кучли эди. Шу жумладан ўзим ҳам, клубимиз мутасаддилари ва мураббийлари ҳам бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан турган эдилар. Сабаби биз кетма-кет икки турда дам олдик, шунингдек, охирги учрашувда айнан “Ғиждувон” жамоасидан мағлубиятга учрагандик. Шу боис учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик, бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди.

Йигитларимиздаги иштиёқни кўриб, бугунги учрашувдан кўнглим тўқ эди. Ғалабамизнинг асосий омилларидан бири тезкор гол уриб олганимиз бўлди. Футболчилармизга катта раҳмат, улар бугун биз истагандек ўйин кўрсатиб беришди. Муборак рамазон ойида рўзадор бўлсада, майдонга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика