UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  1 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  8 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  152 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  22 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик" Янгиликлар

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия – Туркманистон (1:0) учрашувидан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз Астралия жамоасини ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар доимгидек ҳимоявий ўйин кўратиб, тезкор қарши ҳужумларда фаол бўлишга интилдик. Австралия гол ургандан кейин жамоам яна бир бор  характерга эга эканлигини кўрсатди. Албатта, бугунги ҳисобдан хафаман, аммо шундай футболчиларим борлигидан бахтлиман", – деди Агамуродов.

- Жамоангиз турнир билан хайрлашмоқда. Мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар фантастик даражада, бу мусобақада иштрок этиб, тажриба тўплаганимдан жуда хурсандман. Чунки ушбу турнир биз учун аввал ҳам айтиб ўтганимдек, тарихий аҳамиятга эга эди. Биз биринчи бор иштрок этиб, чорак финалгача еиб келганимизнинг ўзи катта гап. Янада кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик.

- Бегенчмират Миратбердиевнинг аҳволи қандай? Жиддий жароҳат олмадими?

- Унга соғлиқ тилайман. Ўйиндан олдин Бегенчмиратда жароҳат бор эди, аммо у ўйнашни хоҳлади, мендан асосий таркибда туширишимни сўради. Ҳали холати ноъмалум, соғайиб кетишини сўраб, дуо қиламиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Ҳа албатта. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, улар бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Тошкент ва бошқа жойлардан келиб бизга мухлислик қилишди. Бу учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика