UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  7 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  6 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  9 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1

Аҳад Юсупов: "Локомотив" кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қилади" Янгиликлар

Аҳад Юсупов: "Локомотив" кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қилади"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати учинчи финалидан сўнг "Локомотив" устози Аҳад Юсупов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Финалда ғолиб бўлиш учун учта ютуқни қўлга киритиш лозим эди, шунинг учун ҳам биз айнан учта ўйинга тайёргарлик кўрдик.

Биринчи ўйин бироз қийин кечди, буни ҳисобни ўзи ҳам айтиб турибди - 3:1. Кучсиз жамоа финалгача етиб кела олмайди, шунинг учун ҳам йигитлар дастлабки бахсда қийналишди. Ўша куни ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг эди, аммо биз яратилган вазиятлардан яхшироқ фойдаландик.

Иккинчи ўйинда ҳаммаси олдиндан тузилган режа бўйича давом этди, танлаган тактикамиз самарали иш берди ва биз ишончли ғалабани қўлга киритдик.

Ҳал қилувчи учинчи ўйинда эса футзалчиларимиз учрашувдан олдин ғалабага ишониб юборишди, олдинги икки беллашувдаги ғалаба ҳам хотиржамликка берилишимизга сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам бу ўйинга руҳан тайёр бўла олмадик. Учинчи ўйиннинг бошида ва охирги дақиқаларида ҳотиржамликка берилдик, чунки, паркетда ҳаракат қилаётган ўйинчиларимиз тушуниб туришибдики, биз чемпионликка жуда ва жуда яқин турибмиз. Бу эса ҳотиржамликнинг асосий сабабчиси бўлди. Бундан ташқари, бу ўйинда рақибларимизга омад ҳам етишмади.

Биз чемпион бўлдик ва бу ғолиблик билан “Локомотив” жамоасининг барча мухлисларини чин қалбимдан табриклайман. Насиб қилса, кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз

Бизга ушбу чемпионликни қўлга киритишимизда бош ҳомийимиз - Ўзбекистон Темир Йўллари ДАТК жудаям катта. Рахбариятимизга футзалчилар ва мураббийлар штаби номидан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман, - дейди Аҳад Юсупов”, - дейди Аҳад Юсупов.


Толибжон Қосимов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика