Агуэро кейинги жамоаси номини айтди
26 мар 2018 20:32
Янгиликлар
Агуэро кейинги жамоаси номини айтди
"Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро Жаҳон чемпионати олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Мен терма жамоа олдида қарзим борлигини ҳис қилаяпман. Бу қарзни қайтаришнинг ягона йўли - Жаҳон чемпионатини ютиш", - деди Агуэро "Fox Sports Argentina"га берган интервьюсида.
Шунингдек, 29 ёшли ҳужумчи келажак учун режалари билан ҳам ўртоқлашди: "Манчестер Сити" билан шартномам охирига етгач (2020 йил), мен Аргентинага, "Индепендьенте"га қайтаман".
Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Атлетико"га ўтишдан олдин футболдаги илк қадамларини айнан "Индепендьенте"да ташлаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар