UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик" Янгиликлар

АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси сафарда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубини мағлуб этиб (1:0), ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ғалаба тўпини киритган Йован Жокичга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Йован аввало ғалаба билан табриклаймиз. АГМК  характер кўрсата олган "Ал Гарафа" билан баҳс қандай ўтди?

- Учрашув бошидан ҳакам хуштаги янграгунига қадар диққатни йўқотмадик. Ўз имкониятимиз юзага келишини кутдик ва ундан фойдаландик. Ўйинни экстра таймгача қолдирмаслигимиз керак эди. Нима бўлганда ҳам муҳими ортга ғалаба билан қайтадиган бўлдик. 

- Қатардаги об-ҳаво ҳам футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилдими?

- Ҳа, қийин ўйин ўтказдик. Айтганингиздек ҳаво ҳам қайсидир маънода қийинчилик туғдирди. Асосийси ижобий натижа қайд этишни уддасидан чиқдик. Барча ўзбекистонлик мухлислар биздан ғалаба кутишаётганини ҳис қилдик.

- Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 120-дақиқада урилди. Шундай бўлсада пенальтилар сериясига жамоа тайёр эдими?

Биз барча нарсага тайёр эдик. Футболда олдиндан бирор нарса, деб бўлмайди. Бунда жисмоний ҳолатимизнинг яхшилиги ҳам катта ёрдам берди, дея оламан. 

- Қизиқ факт. Сизнинг урган АГМК либосида рақиб дарвозасига урган голларингиз тарихий натижа келтирган. Биринчиси 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида, иккинчиси эса кеча "Ал Гарафа" билан баҳсда бўлди...

- Бу голлар фақат мен учун эмас, жамоа учун катта муваффақият келтирган.  Жамоамиздаги ҳар бир футболчи тарих яратилишига ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика