UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  0 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди Янгиликлар

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди

АГМК матбуот хизмати жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни расман таништирув маросими ўтказилгани ҳақида маълумот берди.

АГМК футбол клуби раҳбарияти бугун жамоага янги келиб қўшилган футболчиларга ўз рақамлари туширилган либосларни тақдим этди.

Жамоамиз сафини тўлдирган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев, грузиялик ҳужумкор вингер Элгужа Григалашвили, беларуслик ҳимоячи Владислав Касминин ҳамда черногориялик мудофаа чизиғи вакили Игорь Зоничнинг АГМКга ўтганига бағишланган расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

АГМК клуби бош менежери Мухтор Қурбонов жамоа қароргоҳида ёзги трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган ва трансфер қилинган футболчиларга либосларни тақдим этиб, уларнинг фаолиятига омад тилади.

Эркин Байдуллаев АГМК таркибида 3-рақамда ўйнашни маъқул кўрди. Элгужа Григалашвили эса бўш турган 7-рақамни танлади. Марказий ҳимоячилар Владислав Касминин 77-рақамни олган бўлса, Игорь Зонич 88-рақамда ўйнашга қарор қилди.


Шу тариқа АГМК таркибига келиб қўшилган янги футболчилар жамоага расман таништирилди. Умид қиламизки, мазкур футболчилар АГМК сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоамиз ғалабаларида ўз ҳиссаларини қўшишади.


Клуб бош менежери Мухтор Қурбонов жамоанинг ёзги трансфер кампанияси ҳақида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— Чемпионат аввалида медалларни қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи даврада баъзи ўйинларда омад биздан юз ўгирди, футболдаги фарт биз томонда бўлмади. Ўйин тарафлама жамоамиз яхши кўринди. Буни таҳлилий статистик маълумотлар орқали ҳам билса бўлади. Фақатгина натижа борасида бироз оқсадик. Ўйиндаги кичик эпизодлар кўплаб баҳсларда беллашув тақдирини ҳал этиб кетди. Ёзги трансфер кампанияси яхши бўлди. Байдуллаевнинг тажрибаси, Григалашвилининг иқтидори, Касминин ва Зоничнинг ҳимоядаги мустаҳкам ўйини бизга биринчи даврада етишмаган жиҳатни тўлдиради деб ўйлайман. Жамоа машғулотларини кузатдим, янги футболчилар коллективга киришиб кетишган. Бу жиҳат одамни қувонтиради. Биринчи даврада йўқотилган очколар ўрнини иккинчи даврада қоплаб, олдимизга қўйилган юқори мақсадлар сари интиламиз, — деди Мухтор Қурбонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика