

Бишкекнинг "Дордой" жамоасига қарши баҳсда йиғинда қатнашаётган 24 футболчи иштирок этди. Турли сабабларга кўра Камолиддин Мурзоев, Низомиддин Зиёвутдинов ва кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик Антон Землянухин ўйинни томошабин сифатида кузатди.
Қизиқарли ўтган учрашувда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликларнинг икки голига Жавлон Гусейнов ва Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди. Учрашувни туркиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.
АГМКнинг машғулотлар жараёни эртадан яна давом эттирилади.
АГМК матбуот-хизмати



