АГМК Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди
03 сен 2021 20:45
Янгиликлар
АГМК Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари доирасида миллий чемпионатимизда юзага келган танаффус туфайли Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Бугун Тимур Кападзе шогирдлари Олмалиқнинг АГМК клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мураббийлар ҳар б ири 30 дақиқалик бўлган 4 таймда 2тадан таркибни текширувдан ўтказиб олишди. "Жар" стадионида ўтказилган учрашувда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК умумий ҳисобда ғалаба қозонди — 2:1.

Ўзбекистон U-21 1:2 АГМК
"Жар" стадиони
Голлар: Ҳусайин Норчаев — Дилшод Жўраев, Муроджон Тошматов



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар