АГМК назорат учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
11 июл 2022, 22:42
АГМК жамоаси ёзги йиғин доирасида назорат баҳсини ўтказди.

Олмалиқликлар иккинчи даврага тадорик кўриш доирасида назорат беллашувида Про-лига пешқадамларидан бири "Андижон" билан баҳслашди.

Учрашувда Тошкент вилояти вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга олмалиқликлардан Зафар Полвонов ҳамда Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди. "Андижон"дан эса Маликшоҳ Расулов тўп киритди.

АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни "Арчазор"да давом эттиради.

"АГМК" - "Андижон" 2:1

Голлар: Хуршид Ғиёсов, Зафар Полвонов - Маликшох Расулов.

"Андижон" таркиби: Элдор Адҳамов, Абдувохид Ғуломов, Ислом Маматказин, Аҳмаджон Анваров, Илҳом Алижонов, Горан Милойко, Ахрор Иноятов, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Сухроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан тушганлар: Хуршид Хўжаев, Алишер Жўрабоев, Илдар Маматказин, Владимир Бубаня, Абдураҳмон Комилов, Иззатилло Абдулхақов, Маликшоҳ Расулов, Миржалол Мирзаев, Саидумар Содиқов, Богдан Милич, Асилбек Айсаров, Оятилло Обиджонов, Шерзод Эсанов, Иброҳим Мухторов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia