UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  0 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  11 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда Янгиликлар

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда

Теглар :  АГМК
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Суперлиганинг иккинчи даврасига қизғин тараддуд олиб бормоқда.

Давралар оралиғида юзага келган таътилдан қайтган футболчилар чемпионатнинг иккинчи қисмига тайёргарлик босқичини Қибрайдаги стадионда кўтаринки руҳда давом эттирмоқда.

Бу ҳақда АГМК футбол клуби матбуот хизмати клубнинг телеграмдаги расмий канали орқали хабар бермоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда мураббийлар штаби кўпроқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини керакли даражага олиб чиқишга эътибор қаратишмоқда. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларда жамоа тактик жиҳатлар устида ишламоқда.

АГМК жамоаси таркибидаги янгиларларга тўхталадиган бўлсак, мавсум аввалида келган болқонлик ярим ҳимоячи Миролюб Костич ва Марко Зочевич билан клубимиз дўстона хайрлашди. Шу ўринда уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Айни пайтда эса АГМК машғулотларида Суперлиганинг биринчи даврасини "Қизилқум"да ўтказган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев ҳамда грузиялик қанот вингери Элгужа Григалашвили ва ўтган икки мавсум давомида клубимиз шарафини ҳимоя қилган ва ортга қайтарилган Владислав Касминин иштирок этишмоқда. Тез орада клубимиз мазкур футболчилар билан расман шартнома имзолайди.

Шунингдек, йиғинда черногориялик ҳимоячи Игорь Зонич кўрикдан ўтмоқда. Агарда ушбу футболчининг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, унда Зоничга шартнома таклиф этилади.

Қайд этиш керакки, куни кеча жамоамиз футболчилари ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими томонидан ўтказилган 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш сингари норматив тестларни  топширди.

Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик доирасида жамоамиз 18 июль куни Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида "Бухоро" билан назорат учрашувини ўтказади. Мазкур баҳс соат 20:00да старт олади", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

АГМК йиғинида кўрикдан ўтаётган черногориялик ҳимоячи Иван Зонич


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика