UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  3 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  142 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

АГМК жамоаси тантанали тарзда медаллар билан тақдирланди ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

АГМК жамоаси тантанали тарзда медаллар билан тақдирланди ГАЛЕРЕЯ

Теглар :  АГМК
Бугун Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида АГМК асосий жамоаси ва ёшлар жамоаси ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган совринлари билан тантанали равишда тақдирланди.

Хабарингиз бор, АГМК жамоаси кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган бўлса, Ёшлар Биринчилигида U21 жамоамиз тарихда илк бор чемпионлик шоҳсупасига чиққанди.

Шу муносабат билан бугун жамоамиз аъзоларига, хусусан Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги ёшлар жамоамиз вакилларига олтин, Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоамизга эса бронза медаллари тақдим этилди.

Ёшлар Биринчилигида чемпион бўлган АГМК ёшлар жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабига қимматбаҳо телевизорлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимида ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳамда ОКМК бошқарув кенгаши раиси ва клубимиз президенти Абдулла Холмурадович Хурсанов қатнашди.

Тақдирлаш маросимида сузиш бўйича Паралимпия совриндори бўлган олмалиқлик Ислом Асланов ОКМК раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Шунингдек, маросимда 50 йилдан ортиқ вақт мобайнида футболга ашаддий мухлислик қилаётган, хусусан АГМК жамоасининг фидоий мухлиси ҳисобланган Сафар Баймаков клубимиз томонидан тақдирланди.

Футболни ривожлантиришга қўшаётган беминнат хизмати учун ЎФА вице президенти Одил Аҳмедов ОКМК бошқарув раиси, АГМК футбол клуби президенти Абдулла Холмурадович Хурсановга ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан ташаккурнома ва махсус совринни топширди.

Шунингдек, Миржалол Қосимов АГМК жамоаси номидан ОКМК бошқарув кенгаши раиси Абдулла Холмурадович Хурсановга фидоий раҳбар совринини топширди.

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, АГМК футзал жамоаси мураббийи Александр Петров, АГМК ёшлар жамоаси мураббийи Аъзам Шерғозиев ва АГМК аёллар жамоаси мураббийи Илҳом Ханжариевга самарали меҳнатлари учун эсдалик совғалари тақдим этилди.

ОКМК томонидан бир неча йиллардан буён ҳомийлик қилиб келинаётган «Матонат» ногирон-ампутантлар футбол жамоаси масъулларига ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбирнинг сўнгги қисмида залга йиғилган меҳмонларга Металлург маданият саройи бадиий дасталари томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика