UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди

Теглар :  АГМК
Туркияда қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган AГМК жамоаси ўз сафига грузиялик чап қанот вингери Иракли Рухадзени қўшиб олди.

Схалтубо шаҳрининг “Самгурали” клуби аъзоси бўлган Рухадзе AГМК мураббийлар штаби назарига тушганига анча бўлганди. Унинг жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ташкил этмоқда. Aйнан ўша ерда томонлар музокаранинг якуний босқичини ўтказдилар ва Олмалиқ клуби Иракли Рухадзенинг трасфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Шундан кейин грузиялик легионер AГМК билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

1996 йилнинг 28 октябрида туғилган ушбу футболчи ўз пайтида Грузия ёшлар терма жамоасига жалб етилган. Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Иракли ўтган мавсум Грузия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди (Грузия чемпионатида 2-кўрсаткич) ҳамда шерикларига 2та голли пас берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 138та учрашувда 38та гол урган ва 12та голли узатма берган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика