UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  5 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  АГМК
Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан 80-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида хайрия маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти, касаба уюшмаси кенгаши, шаҳар Ёшлар иттифоқи ва “Олмалиқ КМК” АЖ Ёшлар иттифоқининг фаоллари ҳамда АГМК футбол клубининг бир гуруҳ чарм тўп усталари иштирок этишди. Тадбирни “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов, бошқарув раисининг ходимлар бўйича ўринбосари Азим Мирзаджановлар очиб беришди. Улар ўз нутқида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли вакили сифатида муносабат билан ёндашилаётганини, бунинг натижасида Параолимпиада мусобақалари, халқаро тадбирларда ногиронлар оламшумул натижаларни қўлга киритиб келаётганини мамнуният билан билдирдилар.



80-сонли мактаб ўқувчиларидан иборат мини футбол жамоаси 2018-йилги биринчиликда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. АГМК профессионал клуби футболчилари ҳамда комбинат раҳбарияти томонидан ғолиб ўқувчиларга чемпионлик медаллари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. “Металлург” маданият саройи ижодий жамоалари томонидан тақдим этилган ранго-ранг концерт дастури ҳам тадбирга ўзгача файз киритди.



АГМК футбол клуби матбуот котиби Бахтиёр Ширинов, жамоа ҳимоячиси Владислав Касминин ва ярим ҳимоячиси Зохир Пиримовлар ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб ўтишди. Мактаб интернати спорт базасини мустаҳкамлаш юзасидан билдирилган таклифлар тадбир меҳмонлари томонидан маъқулланди.



Мактаб интернатининг мўъжаз спорт залида “АГМК” ва Ўзбекистон чемпиони 80-мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича учрашув ўтказилди. Қизғин ўтган беллашувда ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси ғалаба қозонди. Учрашув сўнгида тадбир меҳмонлари томонидан ўқувчи ёшларга спорт анжомлари туҳфа этилди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика