UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  0 14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  0 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  1 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0

АГМК 77 кунлик таътилдан қайтмоқда: бугундан машғулотлар тикланади Янгиликлар

АГМК 77 кунлик таътилдан қайтмоқда: бугундан машғулотлар тикланади

Теглар :  АГМК
АГМК футбол клуби вакиллари машғулотлардан олдин COVID-19 учун тест топширишди.

Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлига рестартига тайёргарлик доирасида ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Машғулотларга киришишдан аввал жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ва қароргоҳда хизмат қилувчи персоналлар, жами 43 киши Covid-19га тест топширди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли Олмалиқ шаҳри СЭОМ ходимлари клуб истиқомат қилаётган қароргоҳда белгиланган тартибда жамоа вакилларидан тест таҳлилларини олишди.

Таҳлил натижаларига кўра, барча 43 нафар жамоа вакилларида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланди ва эндиликда жамоа Дўрмондаги қароргоҳда шифокорлар назорати остида тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда машғулотларга киришади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика