UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  23 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  204 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида Янгиликлар

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Спартак"дан кетиши ва қайси жамоага бориб қўшилиши барчани қизиқтираётган эди.

Якунда футболчи "Урал" вариантида тўхталди. Хўш, бу қанчалик тўғри танлов? "Спартак"ка ўтиш хатомиди? Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада Азамат Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


— Остоннинг футболдаги тақдири қандай бўлишини ҳаммамиз кутаётган эдик. "Спартак"да ўзини кўрсата олмагани фожеа эмас. Ҳали ёш ва бутун ҳаёти олдинда. Агар "Спартак" воқеасидан тўғри хулоса чиқара олса, яхши футболчи бўлиб етишиш имконияти юқори. "Урал" танлови тўғридек туюлмоқда. Биринчидан Остон асосий таркибда ўйнай олади ва жамоанинг таянчига айланади. Иккинчидан Гончаренко бош мураббий. Ушбу мутахассис Европа даражасидаги, ўрта даражадаги қаттиқўл, ўз фалсафасига шу билан бирга натижага қандай эришишни биладиган мураббий.



— Ўрунов катта салоҳиятга эга футболчи. Мен футболчининг атлетик ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Техникали ва жисмоний томондан яхши сифатларга эга. Бизнинг футболда бундай типдаги футболчилар кам учрайди. Буларнинг бари Россия чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини берди, дея оламан. "Уфа"да тўп тепган дастлабки йилида мухлислар назарига тушди. Мутахассислар эътироф эта бошлади. Кейинчалик "Спартак"га ўтди. Бу ўтиш Шамиль Газизов туфайли амалга ошганини билдик. Газизов Ўруновни "Уфа" раҳбариятидан сотиб олди ва "Спартак" бош директори бўлди. Бу паллада эса Остоннинг фаолиятида пасайиш бошланганди. У шартнома имзолгач, катта эҳтимол билан бундан буён ҳаёт гуллаб кетади ва қолган ҳаётда пулни ўйлаш шарт эмас, деб ҳисоблаган. Бундай ҳолат ёш футболчиларда учраб туради. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган. Савдо марказидан кейинги тарқалган суратлар буни тасдиқлайди. Футболчи футбол оммасида гап-сўзга қолиб кетди. Москва клубига керак бўлмай қолди.



— Муҳими "Спартак" унинг фаолиятида катта дарс бўлсин. Футболчининг имкониятларини тўғри баҳоламаган агентлар унинг ҳаётида салбий рол ўйнашди. "Уфа"дан "Спартак"ка ўтишида яхши пул ишлаб олишди. Аммо ярим ҳимоячининг тақдири ҳақида ўйлаганлари йўқ. Мен ҳам бир пайтлар "Пахтакор"дан "Спартак"ка ўтганман. Тезда асосий футболчига айлана олмаганман. Аммо Олег Иванович Романцев қўл остида ўтказган даврларим фаолиятимда "футбол университети" вазифасини ўтаб берган. "Спартак" ўзига ҳос катта клуб. Футболчи учун бу клуб аъзоси бўлиш бахт. Ҳар қандай футболчини ўзгартиради. Шундай экан қайсидир маънода Ўрунов учун "Спартак" хато, деб ўйламайман. Ҳаммаси қандай хулоса чиқаришига боғлиқ.



— Катанец терма жамоага чақиргани яхши. Бу унга ҳозирги ҳолатини билиб олиши, мотивациясини ошириши учун керак. Терма жамоа бош мураббийи иқтидорли футболчини унутмаганини ва имконият бераётганлигидан хурсанд бўлиш мумкин. Яна бир бор айтаман, ҳаммаси Остоннинг ўзига боғлиқ. Аввалги даражага қайтиши ва мураббийлар ишончини қозониши учун кўп меҳнат қилиш керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика