UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак... Янгиликлар

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак...

Мамлакатимиз футболи ривожи учун ОФК билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни ЎФА биносида ташкилотнинг янгиланган раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда сўз олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бир қатор оғриқли муаммолар ҳақида фикр билдирди. Албатта, тилга олинган масалаларнинг ҳаммаси эътиборга молик ва муаммоларни тоифага ажратиб чиқиш уларнинг ечимини тезлатмайди. Бу ўринда ЎФА ҳар бир муаммога бир хил қараши керак бўлади. 

Равшан Сайфиддинович ўз нутқи давомида халқаро алоқалар ҳақида алоҳида фикр юритди. Бунда қўшни давлатлар билан футбол йўналиши бўйича алоқаларни йўлга қўйиш, айтайлик халқаро турнирлар ташкил қилиш, шунинг баробарида ОФК билан ҳам яқин бўлишимиз кераклигини билдиради. ОФК - катта ташкилот, унинг таркибидаги ҳар бир ассоциация ОФК билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида бизга ҳам тегишли. 

ОФК билан яқин бўлишнинг иккита асосий йўли бор. Биринчиси, ОФК ўтказадиган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаш (ютган жамоага ҳар доим эътибор юқори бўлган), иккинчиси ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалардан бирига мезбонлик қилиш. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда футзал бўйича Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилгани, ўтган йил CAFA ташкил этган иккита алоҳида турнир ҳам бизда ўтказилганини инобатга олсак, бу борада тажрибага эгамиз. 

Ҳозирги имкониятдан келиб чиқиб Осиё Кубогини қабул қила олмаймиз. Лекин ёшлар ва ўсмирлар, аёллар ва футзал жамоалари ўртасидаги мусобақаларга мезбонлик қилишимиз мумкин. Балки яқин орада қайсидир халқаро мусобақа Ўзбекистонга топширилиб қолар. Лекин иккинчи томондан ОФК қачон бизга ҳам мезбонликни берар экан деб кутиб ўтирмасдан, ўзимиз ташкилот ўтказадиган мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлашимиз лозим. 

ОФК ҳар йили ўтказадиган Осиё чемпионлар лигасида анча пастладик. Мана уч йилдирки клубларимиз гуруҳдан чиқа олмаяпти. Бундан ташқари, ўтган U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларига бора олмадик. Шу йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига умуман бормадик ҳам. Ўзи бизда пляж футболи бўйича терма жамоа ҳозир борми ё йўқми бу ҳам бир масала. 

Осиёда ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган мамлакат бор, бу - Япония. Эътибор берганмисиз, ҳар қандай халқаро миқёсдаги турнир бўлмасин ҳаммасида японлар қатнашади. Қатнашиш ҳам майли, Япония доим совриндорлар орасида бўлади. Хоҳ терма жамоалар, хоҳ аёллар, пляж ёки футзал бўлсин Япония доим фаворитлар қаторида юради. Бундан кўриниб турибдики, Япония фақат ўз миллий терма жамоаси ёки икки-учта бақувват клубини ўйлаш билан чекланиб қолмаган, футболнинг барча соҳаларини бирдек олиб боришга ҳаракат қилади. Эндиликда улар ОФКдан чиқиб ҳатто КОНМЕБОЛ ўтказадиган Копа Америкада ҳам қатнашишди. 

Биз ҳам футбол ривожи учун Япониядан ўрнак олишимиз даркор. Соврин ютса-ютмаса ОФК ўтказадиган ҳар бир мусобақада Ўзбекистондан жамоа бўлиши шарт. Ўйлашимизча, Равшан Эрматов ҳам айни шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти. Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун салоҳият юқори, Эрматов айтганидек, муаммоларни фақат ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилиш мумкин. Шундагина турли ёшдаги терма жамоа ва клубларимиз мунтазам ОФК мусобақаларида қатнашиш имконига эга бўлади, бу эса ОФКга тобора яқинлашаётганимизни билдиради.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика