UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  15 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда? Янгиликлар

Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Футбол трансляцияларсиз бугунги даражасига чиқолмасди. Инглизлар ихтиро қилган ўйин мухлислар қалбидан ўрин эгаллашида шарҳловчиларнинг ҳиссаси футболчилардан кам эмас. Эътибор қилган бўлсангиз, сўнгги йилларда ишқибозлар орасида айнан шарҳловчиларга нисбатан эътирозлар кўпайиб кетди. Буни мазкур соҳани чўққига олиб чиққан катта авлод вакилларининг шарҳни тарк этгани билан изоҳлаш мумкин. 

Рукнимизнинг олдинги сонларидан кейин сайтимиз муштарийларидан бир нечта мурожаатлар келиб тушди. Улар устоз журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг айни пайтда нима билан банд эканига қизиқишган. Кимдир билан шарҳловчилик масаласида суҳбатлашган бўлсангиз, бу савол сизга ҳам берилгани шубҳасиз. Шу туфайли охирги пайтлар ойнайи жаҳонда кўриниш бермай қўйган Мирзаҳаким ака ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчиликдан кетган бўлсалар-да, "спорт қозонида қайнашда" давом этмоқдалар. Устозимиз айни пайтда "Спорт", "Спорт+" (рус тилида), "Ўзбекистон футболи" газеталарининг бош муҳаррири, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти ҳисобланадилар. Мирзаҳаким ака вақтларининг асосий қисмини бўлажак журналистларга таҳсил бериб, бой тажрибаларини улар билан бўлишишга сарфламоқдалар.

Қуйидаги видеолавҳада Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатарга қарши 2011 йилги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинида содир бўлган хавфли вазиятларни томоша қилишингиз мумкин. Албатта, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ижросидаги супер шарҳда!

P.S.: Мирзаҳаким ака "Championat.asia" ва "Olamsport.com" сайтида фаолият юритувчи барча журналистларнинг бевосита устози ҳисобланадилар.

Қадрли мухлис, келгуси сафар яна кимлар ҳақида маълумот беришимизни истайсиз?

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда? 

Муаллиф :
Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика