Афсонавий Оливер Кан "Бавария"га қайтди

Alisher
2 янв 2020, 11:06
Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан "Бавария" директорлар кенгашига қўшилди.

Қайд этиш керакки, Кан кейинги 5 йил давомида "Бавария" директорлар кенгашида бўлади.

Оливер 2021 йилда эса бош директор лавозимини эгаллайди.

Кан футболчилик фаолияти давомида 1994-2008 йилларда "Бавария" шарафини ҳимоя қилган.

Умуман олганда эса Бундеслиганинг энг нуфузли жамоаси таркибида 400дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern