UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Африка кубогининг 10 нафар юлдузи Янгиликлар

Африка кубогининг 10 нафар юлдузи

Теглар :  Африка кубоги
9 январь куни Камерунда Африка кубоги старт олади. Гарчи Европа клублари ушбу турнирни ёмон кўрсалар-да, африкалик футболчилар ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилгани келишади. Биз эса мазкур мусобақанинг асосий юлдузларини ёдга оламиз.

Муҳаммад Салоҳ

Эҳтимол, бугунги кунда Африканинг энг яхши футболчиси Муҳаммад Салоҳ ҳисобланади. Мисрлик футболчи "Олтин тўп"га даъвогарлар қаторидан ўрин олди ва бу у турнирда ҳам ўз сўзини айтишга ҳаракат қилиб кўради. Салоҳ Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари сифатида Африка кубогига жўнаб кетди. Айтганча, мисрлик ҳужумчи йўқлигида ундан ўзиб кетадиган футболчи топилиши ҳақиқатдан йироқ, сабаби ҳужумчи яқин таъқибчиларидан сезиларли даражада устунликка эга. Шу билан бирга, Салоҳ турнирнинг энг яхши ассистенти ҳам ҳисобланади. Миср терма жамоасининг навбатдаги ғалабага бўлган барча умидлари унинг атрофида қурилган, аммо бунга эришиш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, Салоҳ ва унинг дўстлари кубок учун ҳаракат қилиб кўради


Садио Мане

Салоҳнинг "Ливерпуль"даги шериги Садио Мане ортга Африка кубоги билан қайтиши мумкин. Сенегаллик футболчилар кучли шерикларга эга, аммо асосий юлдуз барибир "Ливерпуль" ҳужумчиси саналади. Мане бир неча йил аввалгидек юқори даражада эмас. Бироқ сенегалликлар ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда, кўплаб голлар уришмоқда. Тажрибаси ва маҳорати туфайли Мане ўйин тақдирини ҳал қила олади. Шу билан бирга, сенегалликлар ўз номини тарихга қайд этмоқчи. Кўпчиликка маълумки, у Салоҳнинг ўзидан машҳурроқ эканлигини ҳазм қилолмайди, Африка кубоги эса Маненинг шеригидан ўзиб кетиши мумкин бўлган марди майдондир. Сенегалда кучли жамоа бор ва "Ливерпуль" форварди жамоани муваффақият томон бошлайдиган етакчи бўлиши мумкин.


Рияд Марез

Жазоир терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида Камерунга йўл олади. 2019 йилда Марез ушбу совринни қўлга киритиш учун кўп тер тўкди, турнир давомида учта гол урди, шу жумладан, ярим финалда ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Жазоирлик юлдуз "Манчестер Сити"нинг энг муҳим футболчиларидан бири саналади. Ушбу мавсумда вингер барча мусобақаларда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Марез гарчи баҳс тақдирини якка ҳал қила олса-да, кўпроқ жамоавий ўйинда ёрқинликни намойиш этади.


Ашраф Ҳакими

Олти ой аввал 60 миллион еврога сотиб олинган футболчини юлдуз деб атамаслик мумкин эмас. Лига 1'нинг 18 ўйинида 3 та гол уриб, шунча голли узатмани амалга оширган Ашраф Ҳакими ПСЖнинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Марокашлик мудофаачи жуда кучли ўйин намойиш эта олади, аммо у топ юлдузлар камдан-кам ўйнайдиган позицияда ҳаракат қилади. Шунга қарамай, ўнг қанот ҳимоячиси барча учрашувлар тақдирини ҳал қила олмайди. Марокашлик терма жамоасида "Севилья" аъзолари Яссин Буну ва Юсуф Эн-Несри бор, натижа кўпроқ уларга боғлиқ бўлади. Шунга қарамай, жамоанинг асосий юлдузи Ҳакими саналади.


Франк Кессье

Кот-д'Ивуарлик ярим ҳимоячи "Милан" учун муҳим роль ўйнайди. "Россонерлар"нинг Чемпионлар лигасига қайтишида Кессьенинг ҳам ҳиссаси бор. Ҳозирда унга ПСЖ, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар қизиқиш билдирмоқда, чунки шартнома муддати ёзда якунланадиган ярим ҳимоячининг келажаги миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Балки у турнирга терма жамоасининг етакчиси сифатида ташриф буюрар. Кўп жиҳатдан, жамоанинг ўйинида ярим ҳимоячиларнинг ўрни катта.


Эдуар Менди

Кучли дарвозабонга эга бўлиш Африка кубогида ақл бовар қилмайдиган устунлик тақдим этади. Шу нуқтаи назардан, бу Сенегел терма жамоаси учун жуда катта плюс бўлади. Эдуард Менди "Челси" таркибида бир ярим йил ичида ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олди. Агар ўтган ёзда кўпчилик лондонликларнинг ушбу трансфер танловидан ҳайратда қолган бўлса, ҳозирда Менди, шубҳасиз, Англия Премьер-лигасининг энг яхши дарвозабонларидан биридир.


Пьер-Эмерик Обамеянг

Форвард "Арсенал"даги обрўсини йўқотди. Афтидан, январда клубини ўзгартириши керак бўлади. Бироқ Габон терма жамоаси учун у асосий юлдуз бўлиб қолади. Камерун майдонларида Обамеянг жамоаси билан юқори натижага эришиш учун бор кучини ишга солишига шубҳа йўқ. Қолаверса, ўз анъанасига кўра, ҳужумчи Африка кубогида кўп гол уради. Эҳтимол, Камерундаги турнир Обамеянг учун "Оққуш рақси"ни ижро этадиган майдонга айланиши мумкин.


Себастьян Алле

Ушбу мавсумда форвард фаолиятини қайтадан бошлади, дейиш мумкин. Алле Франкфуртнинг "Айнтрахт"ида кўплаб голлар урганини ҳамма эслайди, аммо "Вест Хэм"да унинг ишлари юришмади. Бир йил олдин у "Аякс" билан шартнома имзолаб, Нидерландияга қайтди ва ушбу мавсумда феноменал ўйин намойиш этмоқда. Алле Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6 ўйинида 10 та, Нидерландия чемпионатининг 17 та баҳсида 12 та гол урган.


Юссеф Эн-Несири

Истеъдодли марокашлик ҳужумчи жароҳатлар гирдобида қолди. Жорий мавсумда у барча турнирларда бор-йўғи 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Эн-Несири 24 ёшда ва у топ-клубларда ўзини кўрсата олади. Ҳужумчида голни ҳис қилиш сезгиси ҳамда юқори тезлиги бор. Эн-Несири ҳалича юлдуз даражасида эмас, бироқ юлдузга айланиши керак. Африка кубоги ўзини қайта кўрсатиш учун ажойиб имконият саналади. Асосий муаммо ҳужумчининг жисмоний ҳолати қандай эканлигидадир.


Вилфрид Ндиди

Англия Премьер-лигасининг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири Вилфрид Ндиди "Лестер" ва Нигерия термаси шарафини ҳимоя қилади. ОАВ хабарларига кўра, унга "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчини қўлга киритиш учун 50 миллион евродан кўпроқ маблағ керак бўлади. Ндиди кўп гол урмаслиги мумкин, лекин ҳимояланиш борасида таҳсинга сазовор жиҳатга эга.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика