

Дик Адвокат Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
69 ёшли мутахассисга Руд Гуллит ёрдам беради. Адвокат ва Голландия Қироллик футбол иттифоқи ўртасидаги битим ЖЧ-2018 саралаш босқичининг охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Дик Адвокат "Фенербахче"нинг бош мураббийи эди. Турк клуби билан шартнома ёзгача амалда.



