UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  0 17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  13 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Аброр Исмоилов: “Нефтчи” ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади Янгиликлар

Аброр Исмоилов: “Нефтчи” ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади

Суперлигада қисқа танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирлик олиб боришмоқда.

Мавсумни у қадар юқори кайфиятда ўтказа олмаётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам ҳозирда ёзги йиғинини давом эттирмоқда. Фарғоналиклар жамоасининг ёш бўлишига қарамасдан аллақачон етакчилар сафига қўшилиб улгурган ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ПФЛ расмий сайтига “Нефтчи”нинг ҳал қилувчи учрашувларга қандай ҳозирлик олиб бораётгани ҳақида гапириб берди.

“Умуман олганда, бу йилги чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда дейиш мумкин. Нафақат миллий чемпионатнинг номи ўзгарди балки ўйинларнинг сурати ҳам анча кескин ва муросасиз руҳда кечмоқда. Ҳар бир учрашув Суперлига савиясида ўтяпти. Ички чемпионат кучли бўлса, бундан фақат ўзбек футболи ютади”, - дея гап бошлади Исмоилов.

“Футбол биринчи ўринда мухлислар учун ўйналади. Қувонарли тарафи, бу йил ўзбекистонлик ишқибозлар ички чемпионат баҳсларини катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти. Бу борада ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг олиб бораётган ислоҳотлари катта рўл ўйнамоқда. Ўзбекистонда футбол оммалашиб бормоқда. Футболчиларга ҳам доим тўлиб-тошган стадионларга тўп суриш ўзгача завқ бағишлайди”.

20 июндан бошланган йиғин ва жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапираркан Исмоилов ҳали “Нефтчи”нинг юқори ўринларга кўтарилишига ишоншини билдирди.

“Қиргулида ёзғи йиғинни ўтказяпмиз. Бўлажак баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шу кунларда жамоамизга яна бир қатор тажрибали ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Мазкур ўйинчилар “Нефтчи” жамоасини яна кучайтиради, деб ўйлайман. Тўғриси, бу мавсумда ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмаяпмиз. Бироқ бу вақтинча ҳолат, деб ўйлайман. Барибир “Нефтчи” ўз сўзини айтади ҳали. Муҳими – мана шундай паллада мухлисларнинг далдаси узилиб қолмаса бўлгани. Ҳозир уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчилар учун муҳим, деб ўйлайман. Бизни олдинда мавсумнинг катта бир қисми кутмоқда. Ушбу давр мобайнида ўз мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қилиб, ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетишимизга тўлиқ ишонаман”, - деди истеъдодли футболчи.

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика