Абрахам Рим дербиси тарихидаги энг тезкор голни урди

Оқил Абдубарноев
20 мар 2022, 22:48
А Сериянинг 30-туридан ўрин олган "Рома" – "Лацио" учрашувининг 1-дақиқасидаёқ ҳужумчи Тэмми Абрахам ҳисобни очди.

"Бўрилар" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрининг бурчакдан узатмасини инглиз ҳужумчиси рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Абрахам 56-секундда гол урди. Бунгача Италия чемпионати доирасидаги Рим дербисида ҳеч ким ундан тезроқ гол ура олмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›