UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  14 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Абраҳамни унутинг, энди Шомуродовда бошқа рақобатчи бор Янгиликлар

Абраҳамни унутинг, энди Шомуродовда бошқа рақобатчи бор

Кеча тунда бўлиб ўтган "Женоа" - "Рома" баҳсида римликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур баҳсда 75 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини ёш футболчига бўшатиб берди. Буни қарангки, Элдор ўрнига тушган ёш футболчи 2та гол уриб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди. 

Хўш, бу футболчи ким? Унинг исми-шарифи: Феликс Афена-Гьян. 2003 йил 19 январь куни туғилган. Фуқаролиги: Гана. 18 ёшли футболчи кеча иккита голни рақиб дарвозасига михлаб қўйди. 

Маълумот учун, ушбу футболчи бунгача "Рома" U-19 сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Уни Моуриньо пайқаб қолди ва "Женоа" билан ўйинда асосий жамоага таклиф этди. Натижасини эса кўриб турибсиз. 

Шомуродов Римга келганида кўпчилик уни Тэмми Абраҳам билан рақобатлашади дея фикр билдирганди. Йўқ, ундай бўлмаяпти. Абраҳам учун ҳар доим асосий таркибда жой кафолатланган. Элдорнинг эса буёғига 18 ёшли ҳужумчи билан рақобат қилишига тўғри келади. 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика