UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  169 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Абдухолиқов шартнома имзолаш учун учиб кетди Янгиликлар

Абдухолиқов шартнома имзолаш учун учиб кетди

Бугун Тошкент - Истанбул - Анқара йўналиши билан Темурхўжа Абдухолиқов Туркиянинг Анқара шаҳрига учиб кетди.
У ерда футболчимиз Хорватияга кириш ҳуқуқини берувчи визани олиб, Сплит шаҳрига учади ва янги жамоаси "Хайдук" билан шартнома имзолайди. Футболчининг агенти 3 февраль куни "Хайдук" расмийлари билан учрашган. 4 февраль куни эса барча ҳужжатли масалаларга якуний нуқта қўйилди. ФИФА қоидаларига кўра 23 ёшга тўлмаган футболчи эркин агент мақомида бўлсада, унинг янги клуби маълум бир миқдорда "Пахтакор"га пул тушириб беради.

Қувонарлиси шундаки, ЖЧ-98 бронза медали соҳиби бўлган Игор Тудорнинг шаҳсан ўзи футболчимизни жамоада олиб қолиш ниятида эканлигини айтиб ўтган эди.

"Қисқа фурсат давомида бўлсада мени ўзларига яқин олган ўзбекистонлик мухлисларга раҳмат айтаман. Ишончингизни Европа майдонларида ҳам оқлашга ҳаракат қиламан", - дейди Темурхўжа учиб кетиш олдидан.

Биз ҳам сайтимиз ва унинг ўқувчилари номидан Темурхўжа Абдухолиқовга ёрқин келажак тилаймиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика