Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"
17 апр 2024 22:50
Янгиликлар
Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"
Малайзия олимпия терма жамоасига (2:0) қарши кечган учрашувдан сўнг дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди
"Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик. Ғалабали серияни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Олтин медалларни қўлга киритиш бизнинг асосий мақсадимиз. Қатар катта мусобақалар ўтказиш учун ажойиб мамлакат. Инфратузилма ва шароит бўйича ҳаммаси юқори даражада. Ушбу мусобақада янги тарих яратишни мақсад қилганмиз. Таркибимиз ҳам анча кучли, ҳар бир позицияда рақобат бор. Дарвозабонлар ўртасида ҳам рақобат кучли, бироқ катта рақобат бўлишига қарамай барчамиз дўстмиз. Терма жамоадаги ички муҳит ажойиб. Биз бир оиламиз ва бизнинг мақсадимиз бир" - дея фикр билдирди олимпия терма жамоамиз дарвозабони Абдувоҳид Неъматов

Ўхшаш янгиликлар
21:09
ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди 26
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар