UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  2 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  2 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қийин деганимнинг сабаби бизда футболчиларнинг тикланиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ. Икки кун олдин ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, "Шўртан" билан оғир ўйин ўтказгандик. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари кузатилди.

Бу каби ўйинларда қандай ўйнашни билиш керак. Ҳаракат қилдик, лекин бугун бўлмади. Олдимизда охирги тур кутиб турибди, астойдил ҳаракат қилган холда тайёр бўламиз деган умиддаман.

Ҳали имкониятимиз бор, ўтган гал ҳам айтгандим, олдинда яна ўйинимиз бор. Бугун биз ўйинлар орасидаги вақт озлиги учун тўлиқ тикланишга улгурмадик. Бошқа жамоаларда 4-5 кун дам олиш учун фурсат бор эди, бизда ўйинлар орасидаги вақт оз. Бундан ташқари озгина омад ҳам етишмади.

Ноябрь ойи, мавсум якуни бўлгани учун футболчиларда табиий холда чарчоқ бўлади. Навбатдаги турга яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз деган умиддаман" - дейди "Нефтчи" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика