UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  16 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик"

А Про-Лига 6-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шердор” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ўтган турда “Оқтепа”га ютқазгандик, шу сабаб бугун ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдик. Жамоамиз футболчиларини руҳий босимга тайёргарлигини оширишимиз керак, улар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишлари учун бу жуда зарур жиҳат. Яна такрорлаяпман, илгариги “Нефтчи” фақат ғалаба учун майдонга чиқар эди. Ҳозирги “Нефтчи” футболчиларида ҳам мана шундай характерни шакллантиришимиз керак.

А ПРО-Лигада даражаси юқори бўлган жамоалар иштирок этишади, лекин барибир Суперлигадан анчагина фарқ қилади. Ҳозирги футболчиларимизнинг кўпчилиги Суперлигада ёшлар биринчилигида иштирок этишган, шунингдек таркибимиз деярли янгиланган.

Хамидулло Абдуҳамидов? Унинг жароҳати бор эди, шу сабаб бугунги ўйин қайдномасига киритмадик. Тажрибали футболчиларимиз ҳақида? Уларнинг жамоамизда ўз ўринлари бор, тажриба ҳар доим асқотган ва доим шундай бўлиб қолади, ҳали олдимизда ўйинлар кўп.

Игорь Таран? Унинг ўзи ёнимизга келиб, қўйиб юборишимизни сўради. Биз унга жамоамизга кераклигини, тажрибаси ёрдам беришини айтдик. Лекин шундай бўлиши керак экан, ҳозир Игорь Таран жамоамизда эмас, у билан шартномани бекор қилдик.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика