Абдусалом Азизов: "Футболни айримлар бизнес қилиб олди"
19 июн 2021 16:05
Янгиликлар
Абдусалом Азизов: "Футболни айримлар бизнес қилиб олди"
ЎФА президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқди ва фикрларини билдириб ўтди.
"Биз футболда кўп нарсани йўқотдик. Айримлар буни бизнес қилиб юборди. Болалар футболидан бошланди. Талантлар эмас, кимнидир илтимоси билан болалар олинмоқда. Ижодий ёндошув йўқ. Футболимизнинг энг катта камчилиги бошқа давлат мураббийлари бизнинг жамоани бир деганда ўрганиб олмоқда. Қандай тактикада тушамиз, қайси дақиқада ким тушади, қайси пайтда жисмоний ҳолатимиз етмай қолади. Ҳайдаров бекорга тактика ҳақида гапирмади. Абрамов даврида ҳам, ундан олдин ҳам бундай муаммо бор эди. Мураббийларимизни хориж жамоаларига юборишимиз керак. Камида бир ой ўша ерда тажриба олишсин.
Қайси мураббий терма жамоага кўпроқ футболчи етиштириб беради? Шу нарсаларни унутиб қўйдик. Футболда ҳолислик ва ҳаллоликни талаб қиламиз. Мана кеча "Пахтакор" клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз",- дейди Абдусалом Азизов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар