UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Абдусалом Азизов: "Бу мағлубият сабаблари бир кунда юзага келмаган" Янгиликлар

Абдусалом Азизов: "Бу мағлубият сабаблари бир кунда юзага келмаган"

Айни пайтда ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда.


ЎФА навбатдан ташқари конгресси

Унда сўзга чиққан ЎФА президенти Абдусалом Азизов қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Журналистлар футболни фақат кузатувчиси ёки танқидчиси бўлиб қолмасдан, унинг фаол аъзоларидан бирига айланишди. Футболда ғалаба ва мағлубият доим ёнма ён юради. Яқиндаги Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубияти футбол мухлисларини жуда ҳам ранжитди.  Ушбу мавзу юзасидан конгрессдан сўнг ЎФА алоҳида кўриб чиқади ва бу борада ҳисобот беради. Бу мағлубият сабаби бир кунда юзага келмаган. Омиллари чуқур ўрганилади. Болалар футболидан тортиб барча футбол тизимимизни қайта кўриб чиқиш лозимлигини тўлиқ тушуниб етдик, буни тан олишимиз лозим. Бизда орқага йўл йўқ. Бугун бутун ўзбек футболи жамоатчилиги билан бирга футболимиз мавқейини Осиё ва Жаҳон миқёсида юқори позицияларга олиб чиқиш кераклигини гаплашиб оламиз", - деди Абдусалом Азизов.

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика