UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  6 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда" Янгиликлар

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Худога шукур, ғалабага эришдик. "Қўқон-1912" бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажардик.

- "Пахтакор" ижобий натижалар қайд этаётганига қарамай, охирги ўйинларда анча қийинчиликларга дуч келмоқда, ҳатто турнир жадвалида пастки ўринда бораётган жамоаларни ҳам қийинчилик билан енгмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар қандай жамоа билан ўйнаш осон эмас. Ҳар бир рақиб алоҳида тайёргарлик кўради. Ўйинда асосий нарса – натижа. 6:0 ми, 1:0 ми, қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар, ғалаба учун уч очко берилади.

- Кейинги турда "Пахтакор" "Насаф" меҳмони бўлади. Қаршиликлар кубок беллашуви учун реванш олишга уриниши табиий. Жамоангиз бунга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

- Кейинги беллашувдаги рақиб – "Насаф" билан ўзаро ҳисоб-китоб мавжуд. Қаршиликлар турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда, биз очколар фарқини қисқартирмоқчимиз. Бир кун дам олиб, "Насаф"га қарши тайёргарликни бошлаймиз. Меҳмондаги ўйин оғирроқ бўлади, лекин ғалаба учун борамиз.

- Эшитишимизга қараганда, фаолиятингизни хорижда давом эттиришингиз мумкин экан...

- Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда, нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика