UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Насаф ҳақли тарзда ғалаба қозонди" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Насаф ҳақли тарзда ғалаба қозонди"

Олий лиганинг 17-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлган "Олмалиқ" жамоаси рақибига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.


"Олмалиқ" жамоаси ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаров "Насаф" билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг сайтимизга ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

"Ўйин қизиқарли кечди. Ўйлашимча, бу учрашув томошабинларга манзур келди. Қаршида "Насаф" унча-мунча жамоаларга енгилмайди. "Насаф" шу куни жуда яхши ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Биз ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Бироқ ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмаганимиз боис, мағлубиятга учрадик. "Насаф" биздан кўра мазмунлироқ ва кучлироқ ўйнади. Иккинчи давра жамоамиз учун кўнгилдагидек бошланмади. Ўз майдонимизда бўлган "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам имкониятни бой бериб қўйгандик. Ўша ўйинда ёмон таассурот қолдирмагандик. Лекин рақиб яратилган вазиятлардан унумли фойдалангани сабаб ғалаба қозонганди. Келгуси ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни шод этамиз деган умиддаман", - дейди Абдуқаҳҳор Хожиакбаров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика