UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  0 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  42 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  13 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров: "Олмалиқ"да рақобат жуда катта" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров: "Олмалиқ"да рақобат жуда катта"

"Бунёдкор"га қарши ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг "Олмалиқ" ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров ўз фикрларини билдирди.

"Декабрь ойида Олмалиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни бошладик. Янги йил байрамидан сўнг иккинчи йиғин бошланди. "Бунёдкор"га қарши баҳс йилдаги илк учрашув бўлди. Мураббийлар кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб олишди. "Бунёдкор" билан ўйин осон кечгани йўқ. Ҳар доим бу жамоа билан ўйинлар қизиқарли бўлиб келган", - дейди Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров.

"Бугун ҳимояда Артём Филипосян, Раҳматулло Бердимуродов ва беларуслик Жевнеров билан ўйнадик. Уларнинг барчаси тажрибали футболчилар, шу боис ортиқча қийинчилик бўлгани йўқ".

"Жамоада рақобат ўта юқори. Масалан ўнг қанот ҳимоясида Ислом Иномов ҳам ўйнайди. Шунчаки бугун мураббийлар уни таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатишди. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади", - дейди ҳимоячи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика