UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   4 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1

Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади" Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"

"Пахтакор" ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Биринчи навбатда, шу совуқда бизни қўллаб-қувватлаган, иккита таймда ҳам жим турмасдан бизни олға чорлаган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Қийин бўлишини кутгандик ва бунга тайёргарлик кўрдик, ҳафта давомида мураббийимизнинг берган кўрсатмалари ва тактикаси бўйича ўйнадик ва уни 70-80%га бажардик. Қўрқмадик ва ўз уйимизда шундай ўйнашга мажбур эдик.

— Бундай ўйинларда қайси омил энг муҳим?

— Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади. Сиз нафақат Осиё, балки дунёнинг энг кучли ўйинчиларига қарши ўйнайсиз. Ўзингизга ишонишингиз керак. Кўрганингиздек, ҳеч қайси жабҳада уларга имкониятни бой бермадик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика