Абдулкарим Ҳассанни "Ал Садд"дан ҳайдашди!

Mirjalol Normatov
19 янв 2023, 20:58
Қатар термаси футболчиси Абдулкарим Ҳассан мамлакат футбол ассоциацияси томонидан жазоланди.

ЖЧ-2022даги омадсизликдан сўнг "Snapchat"да бир мухлис бу ҳақида сўраганида: "Нима, мамлакатингда уруш бўляптими? Тинчлан!", дея футболчи жавоб қайтарган. Бу эса қатарликларга маъқул келмаган. Якунда у Қатар футбол ассоциацияси томонидан 55 минг доллар миқдорида жаримага тортилди ва ойлиги 50 фоизга камайтирилди. 

Қўшимчасига, "Ал Садд" футболчи билан шартномани бекор қилди ва у клубсиз қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal