UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан"

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи Абдужамол Исроилов фарғоналик мухлислар билан онлайн мулоқот ташкил этди.

Мазкур мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Абдужамол, сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам бир қатор мусобақаларда иштирок этгансиз. Сизда бу борада қандай таасуротлар бўлган?


- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб қилган. Биз Япония, Корея каби кучли терма жамоаларни мағлубиятга учратгандик. Таасуротларим албатта жуда юқори бўлган, ўшандаги эмоцияларни таърифлаш ҳам қийин.

- Сиз жорий мавсум аввалида ҳозирги "Нурафшон" ("Бухоро") клуби сафида кўриниш бергандингиз. Лекин бу клубдаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...


- Тўғри, менга бу клубдан таклиф бўлганди. Бориб қўшилдим ва шартнома имзоладим. Лекин ҳали жароҳатдан сўнг тўлиқ формада эмасман. Уларга жисмоний тайёргарлигимни тиклашимга вақт кераклигини айтгандим, кутишни исташмади. Шу сабаб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва дўстона хайрлашдик.

- Айни дамда олдингизда қайси клублардан таклифлар бор? Жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш учун қаерда ва қандай машғулотлар билан машғулсиз?


- Ҳозир олдимда бирон клубдан аниқ таклиф йўқ. Оғзаки гап-сўзлар бор, лекин ҳеч бир клубдан ҳозирча расмий таклиф олмадим. Жисмоний тайёргаликни ушлаб туриш мақсадида бир оз муддат "Ёзёвон-Лочинлари" клубида ўйнадим. Шунингдек Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик фаолиятини олиб бораяпман. Ҳозир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қилаяпман.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан муносабатингиз қандай? Айтайлик сизни яна Нефтчида кўришимиз мумкинми?


- Илҳом ака билан аввал бирга ишлаганмиз, муносабатимиз яхши албатта. Балки яна "Нефтчи"да ўйнашим мумкиндир, буни билмадим.

- Фарғона вилоятининг бошқа клублари, масалан "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан таклиф бўлса қабул қилармидингиз?


- Албатта, бу жамоалар ҳам Фарғона футболи шарафини ҳимоя қилишади. Таклиф бўлса қабул қилган бўлардим. Лекин бу амалга ошиши қийин бўлган жараён, чунки ҳозирда менда ўйин амалиёти етарли эмас.

- Фаолиятингиз давомида ўйинларини кўрган футболчилардан энг яхшилари кимлар? Чизиқлар бўйича?


- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Элдор Шомуродов.

- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?


- Англиянинг "Манчестр Юнайтед" клубига.

- Футболдаги кумирингиз ким бўлган?


- Бразилик Роналдонинг ҳаракатларини завқ билан кузатардим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?


- Режаларим биринчи навбатдаги жисмоний тайёргарлигимни тиклаб яна катта футболга қайтиш. Шунингдек келажакда мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш мақсадларим бор.

Суҳбат сўнгида футболчи мухлисларга ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика