UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  0 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  1 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  7 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  14 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ Янгиликлар

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ

Қозоғистон чемпионатида жорий мавсум якунлангани ҳақида хабар бергандик.

“Тобол” бронза медалларига эга чиқди ва Конференциялар Лигаси саралашига йўл олди. Костанайликлар мусобақани 2-квалификация раундидан бошлаши кутилмоқда. Янги мавсумнинг саралаш ўйинлари эса 2023 йилнинг 13 июлидан старт олади.

Игорь Сергеев ўйнаётган жамоа бу мавсум ЕЧЛ саралашини илк босқичдаёқ (“Ференцварош” – 0:0, 1:5) тарк этди ва КЛ 3-квалификация раундида “Зриньски Мостар” (0:1, 1:1) тўсиғидан ўта олмади.

“Энергетик-БГУ” тарихда илк бор Беларусь юқори дивизионида мавсумни кучли учликда якунлайдиган бўлди. Жамоа камида 2-ўринни нақ қилган. Аввалроқ, Бобир Абдихолиқов мусобақа тарихида бир мавсум давомида гол уриш (26 та) бўйича энг яхши легионерга айланиб олгани ҳақида хабар бергандик.  Шунингдек, ушбу жамоада ўзбекистонликлардан Абдуқодир Ҳусанов ва Амирбек Бақоев ҳам ҳаракат қилади. 

Минскликларни олдинда 12 ноябрь куни “Динамо”га қарши охирги тур баҳси кутиб турибди. Пешқадам “Шахтёр” (Солигорск) эса шу куни “Белшина” билан баҳс олиб боради. Орадаги фарқ икки очкони ташкил этмоқда.

“Энергетик-БГУ” мусобақани иккинчи бўлиб якунласа, кейинги мавсум Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичида иштирок этади. Агар чемпионлик қўлга киритилса, у ҳолда жамоа Чемпионлар Лигаси янги мавсумини 1-квалификация раундидан бошлайди. ЕЧЛда саралаш учрашувлари 2023 йил 27 июндан старт олади.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика