UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  2 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш" Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Гватемалага қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда?

— Бизни қўллаб-қувватлаётган барча ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турибмиз. Тайёргарлик авжида. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди. Олдимизда фақат битта масъулиятли йўл бор — ғалаба қозониш. Лекин бу ҳеч қандай босим юкламайди. Майдонга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Бундан бошқа йўлимиз йўқ.

— Янги Зеландияга қарши ўйинда муҳим голлардан бирини урдингиз. Ўшанда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз? Майдонда бевосита отангиз ҳам учрашувни кузатиб бораётганди.

— Жаҳон чемпионатида гол уриш ҳар бир футболчининг орзуси деб ўйлайман. Бундан ташқари, стадиондан туриб дадам қўллаб-қувватлаб турганди. Бу янада ўзгача ҳиссиёт тақдим этади. Гол ургач, уларга қарадим. Хурсандчилигини кўриб, бошқача бўлиб кетдим. Лекин бу голимни раҳматли тоғамга бағишладим. 

— Янги Зеландияга қарши ўйин давомида сизни турли нуқтларда пайдо бўлганингизни кўрдик. Позицияни алмаштирган ҳолда ҳаракат қилиш мураббий кўрсатмаси эдими ёки ўз ташаббусингизми?

— Иккаласини ҳам тўғри деса бўлади. Чунки рақиб ҳимоячилари жуда зич ўйнашди. Шу боис, позиция алмаштириб, бўш зоналарни топишга ҳаракат қилдик. 

— Осиё кубогида Холдорхонов билан ажойиб тандем ҳосил қилгандингиз. Мазкур турнирда эса ҳужумчимиз унчалик кўзга ташланмаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Холдорхонов жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи деб ўйлайман ва ҳамиша уни қўллаб-қувватлайман. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда гол уриб, ўзининг ёрқин ўйинини кўрсатишни бошлайди.

— Гватемаланинг қайси жиҳатини юқори баҳолайсиз?

— Рақиб тартибли ҳимояланади ва жанговар ўйин намойиш этади. Биз уларни ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда уларга қарши чора кўрамиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика