UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Аббос Отахонов: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов чақирган” Янгиликлар

Аббос Отахонов: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов чақирган”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Аббос Отахонов айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида машғулот ўтказмоқда.

“Бугун қишки йиғиндаги иккинчи назорат учрашувимизни "Машъал"га қарши ўтказдик. Ушбу баҳс "Олмалиқ" билан ўйинга қараганда бироз оғир ўтди. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Кунига икки маҳалдан машғулотлар бўлмоқда. Кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратганмиз.

“Пахтакор” клубидан кетишимга ҳеч қандай сабаб бўлмади. Икки томоннинг келишувига кўра “Навбаҳор” клубига ижара асосида кўчиб ўтдим. Лекин ҳозирча шартнома имзоланмади. Бошқа жамоалардан ҳам таклиф бор эди. Лекин ушбу клубда “Пахтакор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжонов бош мураббий бўлгани учун “Навбаҳор” вариантини танладим. Бу клубга мени Илҳом Мўминжонов чақирди”, - дейди Аббос Отахонов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика