Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди
22 июл 13:53
Янгиликлар


Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Истанбулда тиббий кўрикдан ўтказилди.
"Истанбул Башакшеҳир" яқин орада 7,5 миллион евролик трансфер пулини тўлиқ ҳажмда ЦСКАга жўнатади.
"Армиячилар" пулни қабул қилиб олишлари биланоқ томонлар трансфер варақасини имзолайди, турк клуби эса футболчи билан шахсий шартномани ҳал этади.
Айни пайтда футболчи билан оғзаки тарзда 3 йиллик келишувга эришилган. Шунингдек, "Истанбул Башакшеҳир" Европа клублари учун товон суммасини ҳам унга киритишни режалаштирмоқда. Битим 99 фоиз якунланган. Агар барча ҳужжатлар ўз вақтида ёпилса, Файзуллаевнинг трансфери ҳафта охиригача эълон қилинади", – деди вазиятдан хабардор манба.
Аввалроқ "Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Қишдаёқ Бенфика биринчи харидор бўлади, чунки роса олмоқчи бўлган, лекин санкциялар туфайли Россия билан алоқа қила олмаймиз дейишган эди.