Аббос Файзуллаев: "Голимни ота-онам, тоғам ва янгамга бағишлайман"
17 июн 2023 23:20
Янгиликлар
Аббос Файзуллаев: "Голимни ота-онам, тоғам ва янгамга бағишлайман"
Аббос Файзуллаев: "Мен учун унутилмас кун бўлди, чунки терма жамоадаги биринчи голимни урдим. Голимни ота-онам, тоғам ва янгамга бағишлайман. Бизни Эронга қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди, бугундан ўша учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.
- Рақиб жамоанинг кўплаб футболчилари жисмонан бақувват ва гавдаги ўйинчилар эди. Бу сизга қийинчилик туғдирмадими?
- Йўқ, ўз позициямга тушдим ва ўзимни қўлай ҳис қилдим.
- Бугун терма жамоа сафида гол урган 108-футболчига айландингиз...
- Жуда хурсандман, орзуларимдан бири амалга ошди. Энди кўплаб голлар ураман деб умид қиламан.
- Турли ёшдаги терма жамоаларда гол ургансиз, ҳиссиётлар бир-биридан фарқ қиладими?
- Катталар терма жамоасида гол уриш ёқимлироқ бўлса керак.
- Терма жамоалар сафидаги севимли голингиз?
- Осиё Кубоги 1-турида жарима зарбасидан урган голим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар