А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, мураббийи, голи муаллифи ва клуби аниқланди
19 окт 2022 09:55
Янгиликлар
А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, мураббийи, голи муаллифи ва клуби аниқланди
Италия футбочилари ассоциацияси (AIC) А Сериянинг 2021/22 йилги мавсумидаги энг яхшиларни аниқлашди.
Унга кўра, “Милан” ярим ҳимоячиси Рафаэл Леау “йил футболчиси” бўлди. У ўтган мавсум 34 учрашувда 11+8 натижа кўрсатди.
Скудеттони қўлга киритган “Милан” энг яхши клуб сифатида эътироф этилди. “Россонерилар” устози Стефано Пиоли эса мураббийлар ичида тенгсиз деб топилди.
Энг чиройли гол муаллифи Тео Эрнандес (“Аталанта”га қарши баҳсда) бўлди.
Шунингдек, йил рамзий жамоаси ҳам тузилди: Майк Меньян, Жованни Ди Лоренцо, Бремер, Фикайо Томори, Тео Эрнандес, Николо Барелла, Сергей Милинкович-Савич, Марцело Брозович, Чиро Иммобиле, Рафаэл Леау, Душан Влахович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар