UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  1 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  7 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  10 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

А Серия. Роналдунинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади Янгиликлар

А Серия. Роналдунинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади

Италия чемпионати 8-туридан жой олган "Ювентус" – "Кальяри" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Кальяри 2:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Роналду 38', 42'

Ювентус – Буффон, Демирал, Данило (Сандро, 85), де Лигт, Рабьо (Маккенни, 69), Куадрадо, Артур (Бентанкур, 85), Кулусевски (Кьеза, 85), Бернардески, Роналду, Мората (Дибала, 69).

Кальяри – Краньо, Трипальделли (Соттил, 46), Валюкевич, Клаван (Карбони, 70), Пизакане, Унас (Олива, 81), Марин (Калигара, 70), Рог, Жоао Педро, Заппа, Симеоне (Паволетти, 81).

Огоҳлантиришлар: Рабьо (32), Трипальделли (35), Данило (53), Артур (54), Соттил (74).


Учрашув якунланди. "Ювентус" ва Роналду мухлисларини табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Маккенни Соттилни йиқитди ва ҳужум бошлашга йўл қўймади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90.  "Кальяри" "Юве"нинг кетма-кет ҳужумларига бардош бера олаётгани таҳсинга лойиқ. 

88. Куадрадо қоида бузиш эвазига Соттилни тўхтатиб қолди. 

86. Зарба! Бернардескининг чалғитувчи пасидан кейин Дибала зарба йўллади, аммо анча ноаниқ. 

85. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Данило ўрнига Сандро, Артур ўрнига Бентанкур, Кулусевски ўрнига Кьеза туширилди.   

82. Бернардески бурчак тўпини ижро этди, Маккенининг зарбаси ўзи ўйлаганчалик чиқмади. 

81. "Кальяри"да 2 та ўзгариш: Симеоне ўрнига Паволетти, Унас ўринга Олива майдонга тушди. 

78. "Ювентус" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Маккенни рақиб жарима майдончаси ичида узатмани амалга оширди, бироқ Бернардескига келаётган тўп Заппа томонидан бартараф этилди. 

76. Хавфли вазият! Дибала бир нечта ҳимоячини алдаб, зарба берди, дарвозабон қайтарган тўп Кулусевскига етиб келди, унинг зарбаси эса ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

74. Дибалани йиқитган Соттил сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

71. "Кальяри"да 2 та ўзгариш: Клаван ўрнига Карбони, Марин ўрнига Калигара туширилди. 

69. "Ювентус"да 2 та алмаштариш: Рабьо ўрнига Маккенни, Мората ўрнига Дибала тушди.

68. ГООООООООЛЛ!! Клаван гол урди, бироқ вазият ВАРда текширилади, Марин офсайдда қолган бўлиши мумкин. Ҳа, гол бекор қилинди.  

67. "Кальяри" қарши ҳужумга ўтди, Педро устамонлик билан ҳаракатланиб, бурчак зарбаси ишлади.

65. Уууухх! Қандай имконият!  Бернардескининг пасидан кейин Мората ноаниқ зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

62. Зарба!  Рогнинг азоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

60. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 70% - 30%

58. Куадрадодан узатма, Валюкевич тўпни қайтаришга эришди. 

56. Зарбааа! Ана холос! Бернардески яқин масофадан гол уролмади, тўп Краньо томонидан қайтарилди. 

54. Артур Маринга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоғлантирилди. 

53. Данило мажбурий фол учун сариқ карточка олди. 

53. Зарбаааа!! Дастлаб Куадрадонинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди. кейинги вазиятда Демирал бош билан дарвозс тўсинини нишонга олди.  

52. Заппа жарима тўпини комбинацион усулда ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

50. Мезбонлар меҳмонларни босимда ушлаб туришибди, аммо тўпни дарвозага йўллашда қийинчилик юзага келяпти.

49. Рок рақибга нисбатан қўпол ўйнади, Артур жабрланиши мумкин эди. 

47. Роналду олдинга итлилди ва Моратани пс билан таъминламоқчи эди, аммо Пизакане тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. Кальяри"да ўзгариш: Трипальделли ўрнига ўйинни Соттил давом эттирадиган бўлди. 

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

42. ГОООООООООООООЛЛ! Криштиану рақиб дарвозасини ишғол этди – 2:0! 

42. Зарбааа! Кулусквскининг зарбаси рикошет орқали майдонна тарк этди. 

38. ГОООООООООООООООЛЛЛ! Роналду тўпни ўзига қулай тарзда тўғрилаб олиб, зарба берди ва тўп дарвозанинг узоқ бурчагидан жой эгаллади – 1:0! 


37. Уууухх!  Бернардескининг чамаси 23 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

35. Трипальделли ўнг қанот орқали олдинга борган Куадрадони йиқитди ва сариқ олди. 

32. Рабьо Жоао Педрога нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.

30. Роналдунинг ажойиб узатмаси Трипальделли томонидан бартараф қилинди, бурчак тўпи. 

29. Зарба!  Кулусевскининг чап оёқдаги ажойиб зарбасига озгина аниқлик кетишмади. 

27. "Юве"нинг ҳужуми узилиб қолди: Кулусевски томон жуда кучли пас йўлланди...

25. Қандай вазият!  Мората Роналдуга қулай пас етказиб бермоқчи бўлди, Валюкевич охирги лаҳзада тўпни тепиб юборишга эришди, бурчак зарбаси. 

23. Зарба!  Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

20. Бернардески!  Яна бир бор зарба берди, ноаниқ.

19. Зарба!  Кулусевски тўпни ҳаволатиб ичкарига узатди, ҳимоячилар қайтарган тўп Бернардескига етиб келди, унинг зарбаси эса анча ноаниқ кетди. 

18. Роналду-Мората комбинациясидан сўнг Криштиану йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмагани ҳақида хабар берди. 

16. Рабьо узоқ масофадан зарба йўллашга уринди, аммо анча кучсиз чиқиб қолди. 

15. Бернардескияна тўп билан, у Мората томон узатмани амалга оширди, лекин Краньо тўпни мушт билан уриб юборди.

13. Ўйин бошланишидан олдин Альваро Мората октябрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. 

11. ГООООООООООООЛ!  Бернардески кучли зарбаси орқали ҳисобни очди, бироқ Мората офсайдда қолгани боис гол бекор қилинди. 

8. Мората ичкарига кириб борди, бироз палапартишлик кузатилди ва хавф содир бўлмади, Валюкевич тўпни қайтариб юборди. 

7. Ҳозирча "Ювентус"нинг ҳужумлари ўхшамайроқ турибди. Тўп тезда йўқотилмоқда.

5. Жамоалар томонидан ҳужум кетидан ҳужум содир этиляпти. Меҳмонлар вакилининг узатмасини Буффон илиб олди.

3. Бугун Пирло дарвозани Буффонга ишониб топширди, Куадрадо сардор сифатида ўйнаётган бўлса, ҳимоя марказида Демирал-де Лигт жуфтлигидан фойдаланилмоқда.

2. Мората ўнг қанотдан олдинга борди ва Клаван билан курашиб, йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмаганини маълум қилди. 

1. Ўйин старт олди! 

- Мадҳия янграб ўтди. 

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Чигил ёзди машғулот жараёнидан суратлар

"Юве" стадионда!

Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Италия А Серияси 8-турида "Ювентус" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика