А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади
26 янв 04:00
Янгиликлар
А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади
Италия А Сериясининг 22-тури доирасида Римнинг "Рома" ҳамда "Милан" жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунланди.
"Олимпико" стадионида кечган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. 62-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Кони де Винтер "Милан"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 74-дақиқага келиб, римликлар сардори Лоренцо Пеллегрини пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Қолган вақт ичида ҳар икки томон вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Ушбу натижадан сўнг "Милан" 47 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни сақлаб қолди. "Рома" эса 43 очко билан 4-поғонада бормоқда.
Навбатдаги турда римликлар 2 февраль куни сафарда "Удинезе" меҳмони бўлишади. "Милан" эса бир кун ўтиб "Болонья" билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар