UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  2 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди Янгиликлар

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Женоа" - "Аталанта" якунланди.

Меҳмонлар илк таймда Дуван Сапата, Руслан Малиновский ва Робин Госенснинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. 

2-бўлимда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиши билан 2 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Кейин эса бергамоликлар хавбеки Марио Пашалич орадаги фарқни яна оширди – 4:1.

67-дақиқада Горан Пандев пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақт тугашига оз қолганида эса Шомуродов дублни расмийлаштирди – 3:4.

“Аталанта” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 78 тага етказиб, 2-ўрнини мустаҳкамлади. “Женоа” эса 39 очко билан 14-поғонада қолди.

"Женоа" – "Аталанта" 3:4

"Луижи Феррарис"

Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.

"Женоа" – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).

"Аталанта" – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук (Муриэль, 89), Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (62), Толои (71), Ровелла (88).

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика