UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  4 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган баҳс матнли транлсяциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Интер – Женоа 3:0

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: Лукаку 1', Дармиан 69', Санчес 77'

Интер – Ханданович, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Д'Амброзио, 84), Брозович (Гальярдини, 76), Перишич (Янг, 84), Эриксен, Барелла (Видаль, 84), Мартинес (Алексис Санчес, 76), Лукаку.

Женоа - Перин, Сапата, Радованович (Онгуэне, 46), Голданига, Гильоне (Шомуродов, 62), Мелегони (Портанова, 71), Ровелла, Стротман (Бехрами, 46), Чиборра, Скамакка (Пандев, 62), Пьяца.

Огоҳлантиришлар: Сапата (19), Стротман (40). 

Учрашув ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Эриксен тўпни бурчакдан ичкарги ошириб бергач, Шкриньяр зарба йўллади, Перин ўр ўрнида!  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Д'Амброзио айлантирма зарбани ижро қилди, Перин реакция кўрсатиб, жамоасини қутқарди.

88. Алексис Санчеснинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

87. Шомуродов бугун ўзини кўрсата олмади, сабаби "Женоа" ҳужумга ўтмаяпти... 

84. "Интер"да 3 та ўзгариш: Дармиан ўрнига Д'Амброзио, Перишич ўрнига Янг, Барелла ўрнига Видаль ўйинни давом эттиради.

81. "Интер"нинг ғалабаси нақ бўлди десак адашмаймиз. 

79. ГОООООООЛ!  Демак, узоқ текширувлардан кейин Санчеснинг голи инобатга олинди. Лукаку офсайдда бўлмаган. 

78. Гол ВАРда ткеширилмоқда...

77. ГОООООООООООЛ!  Ҳозиргина майдонга тушган Санчес бош билан гол урди, бироқ офсайд қайд этилди. 

76. "Интер"да 2 та ўзгариш: Лаутаро ўрнига Алексис, Брозович ўрнига Гальярдини тушди. 

74. Эриксен жаримадан зарба йўллади, Портанова тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

73. Шомуродов Перишичга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси.

71. "Женоа"да ўзгариш: Мелегони ўрнига Портанова майдонга тушди. 

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Дармиан!   Лукаку ўзидан ўнгда турган Дармианга пас узатди, ҳимоячи эса дарвозани ишғол қилди – 2:0! 

66. Шомуродов шериги Пьяцага пас берди, аммо хорватиялик ўйинчи тўпни тўхтата олмади. Давиде Баллардини Пьяцага ҳамон имконият тақдим этаётгани ажабланарди. 

65. Ровелла узатмани амалга оширди, ҳаводаги курашда Шомуродов ва Бастони иштирок этди, италиялик ушбу дуэлда ғолиб чиқди.

64. Шомуродов тушиши биланоқ фаол прессингда қатнашиб, ҳимоячи Шкриньярни қўрқитди. 

62. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Скамакка ўрнига Пандев, Гильоне ўрнига Шомуродов ўйинга қўшилди. Олға, Элдор! 

60. Биз кутган дамлар яқин!  Шомуродов ва Пандев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқдалар. 

58. "Интер" иккинчи бўлимда катта устунликка эга. Миланликлар ишончли ўйин кўрсатишяпти. Контенинг топшириқлари кўзга ташланмоқда.

57. Лаутаро ўз дриблингини намойиш қилиб, қанотдан марказга кириб келди ва дарвозани пойлади, Перин вазиятга аралашиб, хавфнинг олдини олди.

56. Перишич жарима майдони ичкарисига интилди, Иван ўткир бурчакдан зарба йўллаши мумкин эди, ҳимоячилар тўпни бурчакка тепиб юборишди.

55. Лаутаро Сапатани туртиб юборди, ҳакам қоида бузиш қайд қилди. 

54. "Женоа" жамоавий тарзда ҳужумда ҳаракатланмоқда, якунда Бастони хавфни бартараф этди. 

52. Бастонининг чап қанотдан амалга оширган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, "Женоа" қарши ҳужумга ўтиб кетди. 

50. Лаутаро Мартинес рақибларни алдашга киришиб кетди ва тўпни олдирди. 

49. Перишичнинг узатмасидан сўнг Перин тўпга эга чиқди. 

47. Брозович Бехрамига нисбатан қоидани бузди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Радованович ўрнига Онгуэне,  Стротман ўрнига Бехрами туширилди. 

Умид қиламизки, жаноб Давиде Баллардини иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовни майдонга туширади. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!    

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Дармиан кутилмаганда тезлик билан олдинга ўтди ва қанотдан марказга кириб бориб, зарба берди. Зарба эса ноаниқ кўриниш касб этди.

43. Стротмандан ғалати узатма. Ханданович дарвозасидан олдинга югуриб чиқиб, уи эгаллаб олди.

42. Ҳакам Барелла тўпни қўл билан ўйнади деб топиб, ўйинни тўхтатди.  Такрорий вазият эса бу қарор хато эканлигини кўрсатди. 

40. Қарши ҳужумга қочиб кетган Лаутарони йиқитган Стротманга сариқ карточка кўрсатилди. 

36. Ууух!  Лаутаронинг "қайчи" услубидаги зарбасини Перин ушлаб олди. 

35. Барелланинг қулай узатмасидан кейин Лаутаро зарба йўллади, Перин ушбу тўпни осонгина илиб олди. 

34. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 57% – 43% 

32. Ровелланинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин Ханданович тўпни дастлаб, ушлаб, кейин эса уни қўлдан чиқариб юборди. 

29. Ровелла ҳужумда тўпдан айрилди, унинг олдига рақиб келса шошиб қолмоқда. Еҳ, Ровелла. 

26. Зарба!  Лукакунинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Перин томонидан қайтарилди. 

25. Эриксеннинг оширмасидан сўнг Радованович тўпни қайтаришга эришди. 

23. Кристиан Эриксен бурчак тўпини ўйинга киритди ва де Врей бош билан зарба берди, тўп Перинда! 

22. Лукакунинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи. 

19. Сапата Бареллага нисбатан хавфли ўйнади ва огоҳлантирилди. 

17. Ууухх!  Никола Барелланинг кучли зарбаси дарвоза тўсинини зирқиратди. 

15. Хавфли вазият!  Шкриньяр бучрак зарбасидан кейин ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва Мартинесга пас ҳадя қилди, аммо ҳужумчига рақиб ҳимоячиси халақит қилиб, ўз жамоаси жонгиа ора кирди.

14. Уууух!  Дармиан Лукаку билан чиройли комбинация ташкил қилиб, дарвозабон билан деярли бирга-ир ҳолатга чиқиб борди, лекин аниқ зарба бера олмади. 

11. Зарбааа!  Ровелла бир нечта чалғитувчи ҳаракатни қўллаб, зарба йўллади, ноаниқ. 

9. "Интер"да яхши вазият юзага келди. Лукаку пас қабул қилиб, Мартинесни олдинга бошлашни истади, бироқ ноаниқ узатмани ижро этди.

8. Скамакканинг олисдан йўллаган зарбаси дарвозабон Хандановичга қийинчилик туғдирмади.

7. Лаутаро Мартинесдан нотўғри пас, ҳимоячи тўпга эга чиқди.

4. Голданига Лаутарога нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам Голданигани аяди.

2.  Ромелу А Сериядаги 18-голини урди. Криштианугача 1 та гол қолди. Офарин, Лукаку! 

1. ГОООООООООООООООООООЛ!  Лаутаронинг пасидан кейин Лукаку ўткир бурчакни нишонга олди – 1:0! 

1. Ўйин бошланди! 

Чигил ёзди машғулотлари олиб борилди

"Женоа" ўйинчилари яшил майдонда

"Интер" кийиниш хонаси

Жамоалар таркиблари 

- Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 24-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби сафарда "Интер" билан бахс олиб боради. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика