UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  2 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  9 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

А Серия. 13-турнинг энг қизиқарли ўйинлари Янгиликлар

А Серия. 13-турнинг энг қизиқарли ўйинлари

Терма жамоалар ўртасидаги ўйинларга танаффус берилди. Натижада клубларда иш яна қизғин тус олди.

Бугун Италия чемпионатининг 13-тури старт олади. Элитанинг энг қизиқарли баҳсларига оид фактларни эътиборингизга тақдим этамиз.


"Аталанта" - "Ювентус"

"Аталанта" сўнгги йилларда "Юве" учун жуда ноқулай рақиблардан бири бўлиб келмоқда. Ўтган мавсум "кекса синьора" бергамоликлар билан 3 марта учрашди (икки бор чемпионатда, бир марта – Кубокда), лекин умуман ғалаба қозонолмади. Жамоалар А Серияда дуранг ўйнади – 2:2 ва 1:1, Кубокнинг чорак финалида Жанпьеро Гасперини шогирдлари 3:0 ҳисобда ғалаба қозондилар.

"Аталанта" ўз стадиондан голсиз чиқиш кетиши жуда қийин. Аммо "Ювентус" устидан ғалаба қозониш осон бўлмайди: Маурицио Сарри жамоаси бу мавсум сўнгги дақиқаларда ғалабани "илиб кетишга" муваффақ бўлмоқда. Айнан шундай вазият Бергамода ҳам содир бўлиши ҳеч гап эмас. Шунингдек, Криштиану Роналдусиз ҳам туринликларни тўхтатиш қийин.


"Милан" - "Наполи"

Турнинг иккинчи ўйинида Италиянинг энг кўп азоб чеккан жамоалари учрашади. "Милан" ва "Наполи" Чемпионлар Лигаси зонасидан жой эгаллаши мумкин ёки ҳеч бўлмаганда, Европа Лигасидан. Аммо "адзурри" турнир жадвалининг 7-поғонасида турибди, "россонери" эса 14-ўринда бормоқда.

Бугун "Наполи" охирги бор ғалаба қозонганига бир ой бўлди — 23 октябрь куни Чемпионлар Лигасида Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Карло Анчелотти шогирдлари 19 октябрдан буён чемпионатда ютолмаяптилар ("Верона", 2:0). Қолаверса, бутун Италияни ларзага солаётган жанжал ортида неаполликлар фаворитга ўхшамайдилар.

Бундан ташқари, Стефано Пиоли жамоасининг имкониятлари еталича яхши. Тўғри, "Милан" сўнгги 5 ўйиннинг 3тасида мағлуб бўлди, аммо рақиблари кучли эканини ҳисобга олиш зарур: "Рома", "Лацио", "Ювентус". "Россонери" ушбу баҳсларда битта тўп нисбати билан мағлуб бўлганди — Рим клубларига қарши 1:2, Турин жамоасига қарши 0:1. Эҳтимол, айнан "Наполи"га қарши учрашувдан кейин "Россонери"нинг ишлари ўз ўрнига тушиб кетар?!


"Торино" - "Интер"

Антонио Конте шогирдлари чемпионат етакчиси бўлиш учун "Ювентус" билан жиддий курашмоқда. "Нерадзурри" мавсумни ёмон бошламади: А Сериянинг сўнгги 5 учрашувида "Интер" фақат бир марта очко йўқотди (26 октябрь, "Парма" 2:2). Аммо "Брешиа", "Болонья" ва "Верона" устидан қозонилган ғалабалардаги ҳисоб мақтовга арзимайди (бари — 2:1).

"Торино" ўтган тур ғалабасиз серияга нуқта қўйишга муваффақ бўлди: сафарда "Брешиа" устидан йирик ғалабага (4:0)га эришди. Қизиқарли факт: статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч мавсум мобайнида "буқалар" ўз майдонида "Интер"га умуман мағлуб бўлмаган: 2 ғалаба (бари — 1:0) ва дуранг (2:2).

Яна бир нарсани таъкидлаш жоиз: бу мавсум Вальтер Мадзарри шогирдлари уйида жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. "Олимпия" стадионида фақатгина "Лечче" ҳамда "Ювентус" ғалаба қозона олди. "Наполи" ва "Кальяри" эса дуранг билан кифояланган, "Милан" ва "Сассуоло" Туриндан очкосиз кетди. "Интер" — ушбу баҳс фаворити бўлса-да, "Торино" "нерадзурри"га осонлик билан 3 очкони бериб қўймайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика