UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  6 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди

А ПРО-лиганинг 11-турида “Нефтчи” Қиргулида “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим давомида “Нефтчи” вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келтирдилар. Мезбонлар томонидан таклиф этилаётган ҳужумкор ўйин услубидан келиб чиққан холда “Ифтихор” вакиллари қарши ҳужумда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдилар. Биринчи бўлим 41-дақиқасига келиб учрашувда ҳисоб очилди, мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини Хамидулло Абдухамидов ажойиб зарба билан голга айлантириб, ҳисобни очди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобидаги натижа билан якунига етди.

Иккинчи бўлим “Нефтчи” вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Айтиш мумкинки, шу куни учрашувда кўплаб вазиятларда “Нефтчи” вакилларига омад етишмади. “Ифтихор” жамоаси вакиллари қарши ҳужумда иккинчи бўлим давомида бир неча бор “Нефтчи” дарвозасини ишғол этиш учун қулай вазиятларга эга бўлдилар, лекин вазиятлар самарасиз якунланди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этаётган “Нефтчи” вакиллари учрашувнинг 87-дақиқасида “Ифтихор” дарвозасига иккинчи голни киритдилар. Мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов гол уриб,ҳисобни 2:0га етказди. Қизиқарли ўтган учрашув “Нефтчи” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


А Про-Лига. 11-тур.

“Нефтчи” – “Ифтихор” 2:0 (1:0)
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев , Ф.Йўлдошев, Н. Афиногенов
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: Э.Бахтиёров

Голлар: Хамидулло Абдухамидов 41 (1:0), Исломбек Каримов 87 (2:0)

"Нефтчи": 16.Хуршид Мухаммадов, 2.Асилбек Ғойибжонов, 4.Шодиёр Хожиматов, 7.Ислом Тошпўлатов, 11.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13.Жамшид Қобулов, 14.Абдужалил Маназаров, 15.Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувохидов, 20.Дилёрбек Ирматов, 77.Исломбек Каримов
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 23.Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 33.Дониёр Мадаминов

"Ифтихор":
16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев,8.Оллоёр Солижонов, 10.Достонбек Бобожонов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 90.Ғиёсжон Турсунов
Захира: 1.Малик Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 9.Достонжон Рашидов, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков.


Бекзод Толибов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика