UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  0 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  4 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  33 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1

А ПРО-Лига. Иккита пенальти, битта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Истиқлол" мағлуб бўлди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Иккита пенальти, битта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Истиқлол" мағлуб бўлди

А ПРО-Лиганинг 13-турида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ўз майдонида "Оқ-тепа"ни қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтган мезбонлар 7-дақиқадаёқ қарши ҳужумда гол билан жазоланишди. Бу вазиятда ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган меҳмонлар футболчиси Павел Пуришкин "Истиқлол" дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва мезбонлар дарвозасидан жой олди - 0:1. Орадан кўп ўтмай учрашувда ҳисоб тенглашди. 17-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида Элёр Мамасолиевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва учрашувни бошқариб бораётган ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини "Истиқлол" жамоасининг тажрибали футболчиси Абдухолиқ Қурбонов кучли зарба билан голга айлантирди - 1:1. Биринчи бўлим 38-дақиқасида рақиб ҳимоячилари йўқ қўйган хатодан унумли фойдаланган холда “Истиқлол"нинг ёш футболчиси Бобур Эргашев меҳмонлар дарвозасини ишғол этди - 2:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни мезбон жамоа вакиллари фаол бошладилар. Ўз навбатида "Истиқлол" жамоасининг кетма-кет ҳужумларига "Оқ-тепа" вакиллари қарши ҳужум билан жавоб бериб, хавфли вазиятларни юзага келтирдилар. 75-дақиқада бош ҳакам учрашувда иккинчи бор пенальти белгилади, бу сафар меҳмонлар фойдасига. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Орипхўжа Абдухолиқов зарбада адашмади - 2:2. Учрашув якунланиб бораётган паллада бош ҳакам "Истиқлол" жамоаси сардори Тимур Султоновга қизил карточкс кўрсатди. Майдонда 10 киши бўлиб қолишганига қарамай, учрашувда ғалаба қозониш учун кетма-кет ҳужум ташкил этган мезбонлардан кўплаб вазиятларда омад юз ўгирди. Аксинча ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқада "Оқ-тепа" футболчиси Жамшид Юсупов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, мезбонлар дарвозасига гол киритди - 2:3. Учрашув шу тариқа "Оқ-тепа" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

А ПРО-Лига. 13-тур.

"Истиқлол" - "Оқ-тепа" 2:3 (2:1)

Ҳакамлар:
Р. Лутфуллин, А. Абдуллаев, К. Баҳодиров
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Павел Пуришкин 6 (0:1), Абдухолиқ Қурбонов 17-пен. (1:1), Бобур Эргашев 38 (2:1), Орипхўжа Абдухолиқов 75-пен. (2:2), Жамшид Юсупов 90+3, (2:3)

"Истиқлол": 1. Рустам Нартаджиев,3. Фарруҳ Иброҳимов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров,13. Тимур Султонов, 14.Рустам Абдуҳамидов, 21. Элёр Мамасолиев,22. Сардор Телъяков, 70. Бобур Эргашев,99. Темур Маматмурадов
Захира: 45. Нодир Ашурматов, 7. Риза Айвазов, 18. Шоҳруҳ Бойқўзиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20. Улуғбек Худойбердиев, 30. Элдор Эргашев, 44. Сергей Проҳоров, 71. Шоҳруҳ Мўминқулов, 78. Умар Адҳамзода

"Оқ-тепа": 1. Акром Ходжаев, 4. Жавоҳир Омонов, 5. Даврон Қорабоев, 7. Шерзод Қодиров, 8. Музаффар Абдуллаев, 10. Ислом Исмоилов, 20. Павел Пуришкин, 24. Хамидхон Рустамхонов, 28. Абдулазиз Нишонбоев, 91. Мақсудхон Махмудов, 97. Жамшид Юсупов.
Захира: 12. Малик-Абдулазиз Бурхонов, 14. Абдумалик Махкамбоев, 17. Савелий Абрамов, 19. Ойбек Мирзохидов, 21. Орипхўжа Абдухолиқов

Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика