UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  1 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  1 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  7 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  20 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  27 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553

"90-йиллар футболи". Голландия-1995 Янгиликлар

"90-йиллар футболи". Голландия-1995

"90-йиллар футболи" рукнининг навбатдаги расмини кутиб олинг.

Голландия терма жамоаси 1996 йил Англияда бўлиб ўтган Европа чемпионати финал босқичига плей-офф ўйини орқали йўлланма олган. 1995 йилда Гус Хиддинк бошчилигидаги голландлар Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишган. Битта ўйиндан иборат бўлган ўша ўйин 13 декабрь куни Ливерпуль шаҳридаги "Энфильд" стадионида бўлиб ўтган.

Учрашувда Патрик Клюйверт 30 ва 89-дақиқада ирландлар дарвозасига иккита гол уриб "лолалар юрти" жамоасини ЕВРО-96га олиб чиққан.

Голландия қитъа чемпионатида гуруҳда мусобақа мезбони Англия, шунингдек Шотландия ва Швейцарияга қарши ўйнган. Гуруҳдан Англия ва Голландия кейинги босқичга чиққан. Чорак финалда Голландия Францияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган - 4:5. Кларенс Зеедорф пенальтилар сериясида гол ура олмаганди.

Қуйидаги расм Ирландияга қарши кечган плей-офф учрашувидан олдин олинган.

Юқори қатор, чапдан: Эвин ван дер Сар, Кларенс Зеедорф, Уинстон Богард, Деннис Бергкамп, Денни Блинд, Патрик Клюйверт.
Пастки қатор, чапдан: Гленн Хелдер, Михаил Райцигер, Марк Овермарс, Эдгар Давидс, Рональд де Бур.


Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика